Стол тенниси бўйича мусобақада кучлилар сараланди

Транспорт назорати инспекциясида Стол тенниси бўйича мусобақада марказий аппарат ҳамда ҳудудий бўлим ходимлари ғолиблик учун ўзаро курашга киришди. Мазкур спорт турида яхшигина малака ва тажрибага эга бўлган иштирокчиларнинг ҳар бир баҳси муросасиз кўриниш олди.

Беллашувлар давомида барча рақибларини мағлуб этган Молия-иқтисод бўлими бош ҳисобчиси Ғ.Нурматов Инспекция бошлиғининг кубогини қўлга киритди. Фахрли иккинчи ўринни Автомобиль ва сув транспортида назорат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими бош инспектори A.Teмиров, учинчи ўрин эса И.Етмишев эгаллади.

Жорий йил давомида бадминтон, футбол, бильярд, баскетбол ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати