Спорт — соғлом ҳаёт гарови

11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан тасарруфдаги корхона ва ташкилотлар ходимлари учун Яккасарой спорт соғломлаштириш мажмуасида тадбир ташкил этилди.

Эрталабдан мазкур спорт мажмуаси байрамона безатилиб, 500 нафар ишчи-ходим ва уларнинг фарзандлари қувноқ мусиқалар жаранги остида кутиб олинди. Тадбир иштирокчилари мусиқа садолари остида оммавий бадантарбия машқларини, 5 минг қадамга юриш шартларини бажаришди.

Тадбирда Транспорт назорати инспекцияси ходимлари ҳам муносиб иштирок этишди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати