Сирдарё вилоятида сайёр қабул ўтказилди
Транспорт назорат инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими, ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда транспорт бошқармаси билан биргаликда ЙҲХБ маъмурий биносида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабул давомида автотранспорт юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмун моҳияти вилоятдаги йўловчи ташиш билан шуғулланувчи корхона раҳбарларига тушунтирилди.
Аҳоли сонининг мунтазам ортиб бораётганлиги туфайли жамоат транспортига қўйилган талаб кучайгани, бироқ баъзи жамоат транспортларида хизмат кўрсатиш сифати пастлиги ва белгиланган ҳаракат жадвалларига риоя этилмаётганлиги, айрим ҳайдовчиларнинг қўпол тарзда қоидабузарликларни амалга ошираётганлиги, ҳайдовчиларда муомала маданиятининг етарли эмаслиги сабабли аҳоли томонидан мурожаатлар сонининг ортганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шундан сўнг, корхона раҳбарларини қизиқтирган саволларига асосли жавоб ва тушунтиришлар берилди. Инспекция ваколати диорасидаги масалалар ижобий ҳал этилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати