Рейд тадбирлари кучайтирилган тартибда олиб борилади
Транспорт назорати инспекцияси, ЙҲХБ ва Автомобил йўллари қўмитаси билан ҳамкорликда юк транспорт воситаларининг автомобиль йўлларида белгиланган меъёрдан ортиқ юклама билан ҳаракатланишига қарши бутун Республика бўйлаб назорат-рейд тадбирлари кучайтирилган тартибда олиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори (https://www.lex.uz/uz/docs/1923902)билан катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда меъёрлар белигиланган. Мазкур меъёрлардан ортиқча юк билан ҳаракатланиш маъмурий жавобгарлик сабаб бўлади ҳамда транспорт воситаси сақлаш учун вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати