РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида йўналишли такси ҳайдовчилари йўл ҳақини ассосиз оширганликлари юзасидан хабарлар тарқалди. Жумладан, Бўтақара-Эски шаҳар, Андижон тумани Шўро-Эски шаҳар, Бўстон-Шахрихон, Улуғнор-Балиқчи йўналишларида йўл ҳақи ошганлиги юзасидан Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорати Андижон вилояти ҳудудий бўлими ходимлари томонидан ўрганилди рейд тадбирлари ўтказилди ва ҳайдовчиларга тушунтириш ишлари олиб борилди.
Рейдлар давомида йўл ҳаққи нархини асоссиз оширган, тегишли тартибда йўловчи ташиш учун лицензия варақаси мавжуд бўлмаган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Назорат тадбирлари мунтазам давом этмоқда.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати