Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Андижон - Шаҳрихон йўналишида ҳаракатланувчи "Дамас" автотранспорт воситалари асоссиз йўл кира ҳақини оширгани юзасидан Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорати Андижон вилояти ҳудудий бўлими ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади. Мазкур мурожаатга асосан йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар орасида йўл кира ҳақини оширмаслик, аҳолига сифатли транспорт хизматини кўрсатиш лозимлиги юзасидан профилактик тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди. Шунингдек, инспекторлар томонидан ўтказилган рейдлар давомида лицензиясиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланган 17 нафар ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Назорат ва профилактик тадбирлар давом этмоқда.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати