Расмий муносабат
Самарқанд вилоятида хизмат фаолиятини бажариб турган инспекторини «Дамас» автомашинаси ҳайдовчиси қасддан уриб кетгани юзасидан Транспорт назорати инспекцияси қуйидагиларни маълум қилади.
Автомобиль ва сув транспортида назорат Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими бош инспектори Жасур Асқаровни «Дамас» ҳайдовчиси чап оёғини босиб кетган.
Бўлиб ўтган ҳодисадан сўнг Ж.Асқаров тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган ва яшаш жойидаги шифохонада амбулатор ҳолатда даволанган.
ИИБ томонидан транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати