Расмий муносабат
Фарғона вилоятида якунига етмаган темир йўл қурилиш ишлари бўйича ижтимоий тармоқларда чиққан видео хабар (https://t.me/Jonli_Bolta/68796) юзасидан Транспорт назорати инспекциясининг Фарғона ҳудудий бўлими томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва қуйидагилар аниқланди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида ижтимоий тармоқларда тарқалган видео хабар 2023 йил қиш фаслида олинганлиги маълум бўлди. Видео хабардаги шохобча темир йўли Фарғона вилояти Учкўприк туманида жойлашган “Қўқон эркин иқтисодий зона дирекцияси” ДУК ҳудудида бўлиб, ҳозирги вақтда темир йўл излари қўйилгани маълум қиламиз. Лойиҳа ҳужжатларига асосан мазкур темир излар шохобча темир йўли орқали Қўқон минтақавий темир йўл узели филиалининг Қақир станциясига туташган.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати