Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда “Дарё транс ходимлари билан қандай гаплашиш керак?” сарлавҳаси остида чиққан видохабар Транспорт назорати инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 668-сон қарорига асосан Транспорт назорати инспекцияси автомобиль ва сув транспорти назорати йўналиши бўйича
- автотранспорт воситасида юк ва йўловчилар ташиш қоидаларининг бузилиши визуал кузатув ёки махсус мосламалар ёрдамида аниқланганда, автотранспорт воситасини юк ва йўловчи ташишни назорат қилиш бўйича рейд тадбирларида, стационар ва мобил постларда текшириш учун тўхтатиш;
- стационар ва мобил постларда рейд тадбирлари жараёнида текшириш учун транспорт воситасини тўхтатишда махсус чироқ-маёқча, овоз кучайтиргич мослама, қўл ёки жезл ишораларидан фойдаланиш;
- назорат тадбирлари давомида ҳуқуқбузарликни аниқлаш мақсадида автомобиль салонида бўлган йўловчилар билан суҳбат олиб бориш ҳуқуқига эга эканликларини маълум қиламиз.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати