Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар 27-сонли йўналишида лицензиясиз йўловчи ташилаётгани юзасидан Транспорт назорат инспекциясининг Автомобиль ва сув транспортида назорат Андижон вилояти ҳудудий бўлими ўрганиб чиқиб қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мурожаатга асосан, 27-сонли йўналиш бўйича рейд тадбирлари олиб борилди ҳамда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш қонун ҳужжатларига асосан ҳаракатланиши бўйича ҳайдовчилар ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари ўтказилди.
Мазкур йўналишда лицензия варақаси мавжуд бўлмаган ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176.3-моддаси бўйича Маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Шунингдек, Андижон вилояти ҳокимининг "Йўл ҳаққи тарифлари тўғрисида"ги №238-1-0-Қ/23 қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, йўл кира нархини асоссиз оширмаслик тушунтирилди.
Барча ҳайдовчилар тегишли тартибда аҳолига пуллик транспорт хизматини кўрсатишда лицензия варақаси асосида амалга оширишингизни сўраб қоламиз.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати