Расмий муносабат

“KESHNEWS” телеграм каналида Дамаслар 4 минг сўмга кўтарилибди сарлавҳаси остидаги хабар юзасидан Транспорт назорати инспексияси Автомобил транспортида назорат Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими ходимлари томонидан  Шаҳрисабз шаҳрида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган ташувчи корхона раҳбарлари ва ҳайдовчилар ўртасида йўл кира нархларини асоссиз ошириб юбормаслик, йўловчилар билан хуш муомалада бўлишлари тўғрисида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Профилактик тадбирлар билан бирга мазкур йўналишларда рейд тадбирлари ўтказилиб ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган ҳайдовчиларга белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати