Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда “Фарғона шахар транспорт воситаларини назарот қилиш учун тегишли масуллар борми?” сарлавҳали хабар Транспорт назорати инспексияси томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мазкур ҳолат Транспорт назорати инспексияси Автомобил транспортида назорат Фарғона вилояти ҳудудий бўлими томонидан жойига чиқиб ўрганилганда 30- сонли ФНҚЗ шифохонаси - Марказ Ипакчилар шахарчаси йўналишидаги йўналишли таксилар ҳозирги кунда 3000 сўмдан, охирги бекатга қадар борса 4000 сўмдан йўл ҳаққи эвазига қатнаб келаётганлиги аниқланди. Ижтимоий тармоқда чиққан ҳолат бўйича, ҳайдовчида 1000 сўмлик қайтим бўлмаганлиги сабабли 5000 сўм олганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат бўйича корхона раҳбари ва ҳайдовчиларга огоҳлантириш берилди ҳамда йўл ҳаққини асоссиз оширмаслик, қатъий белгиланган тарифда қатновларни амалга ошириш лозимлиги тушунтирилди.
Мазкур йўналиш Транспорт назорат инспексиясининг қатъий назоратига олинди ҳамда Тендер шартномаси талабларини бузилгани ҳолати юзасидан Фарғона вилояти Транспорт бошқармасига тақдимнома киритилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати