Раҳбар ва ёшлар учрашуви
Тошкент давлат транспорт университетида Транспорт назорати инспекцияси бошлиғининг ўринбосарлари – А.Абдурахманов ва Б.Қорабоев ҳамда талаба ёшлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида инспекциянинг асосий фаолияти, амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Етук кадр бўлиб етишиш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди. Назарий билимларни амалиёт билан уйғун ҳолда олиб бориш лозимлиги таъкидланди.
Очиқ мулоқот тарзда ўтган тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан атрофлича жавоб олдилар.
Тадбир сўнгида, таълимда намуна кўрсатаётган, шунингдек, учрашувда фаол тарзда қатнашган бир гуруҳ талабалар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати