Қурилиш объектларида йўл қўйилган қоидабузарликлар
Транспорт назорати инспекцияси Йўл-қурилиш ишларини назорат қилиш Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими томонидан Ғузор туманидаги А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлларнинг 0-5 км қисмини реконструкция қилиш объектида қурилиш–монтаж ишлари сифатининг таъминланиши ҳамда меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини аниқлаш бўйича назорат тадбири ўтказилди ҳамда шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва лойиҳа талаблари бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қоидабузилишларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида пудратчи ташкилотга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган бўлиб, бартараф этиш муддати 2024 йил 10 май этиб белгиланган. Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан пудратчи ташкилот вакилига нисбатан тегишли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судига юборилган.
Шу билан бирга, 77 млн. сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларини тўловдан чиқариш бўйича буюртмачига талабнома киритилган.
Аммо, масъуларга киритилган кўрсатма ва талабноманинг ижроси таъминланмаганлиги сабабли, пудратчи ва буюртмачи атшкилот ходимларининг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган материаллар Қарши транспорт прокуратурасига юборилди. Ҳозирги кунда Қарши транспорт прокуратураси томонидан даслабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати