Қурбон ҳайити-эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олинди.

Меҳр ва саховат кўрсатиб яшаш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир. Шу сабабли ҳар биримиз ён-атрофимизда ёрдамга муҳтож кишиларга қўлимиздан келганча яхшилик қилсак, айни муддао бўлади.

Бугун Транспорт назорат инспекцияси Наманган вилояти худудий бўлими ва Қўғай МФЙ мутасаддилари томонидан тумандаги ногиронлиги бўлган, бетоб, ижтимоий ҳимояга муҳтож 10 та оилага озиқ-овқат махсулотлари тарқатилиб, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олинди.

 

Transport nazorati inspeksiyasi
Axborot xizmati