Қорақалпоғистон Республикаси темир йўл транспортида назорат ҳудудий бўлими томонидан ўтказилган ўқув семинари
Соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди
Қорақалпоғистон Республикаси темир йўл транспортида назорат ҳудудий бўлими томонидан Қўнғирот туманида жойлашган шохобча темир йўлларига эга “Уз-Кор Гас Чемисал” қўшма корхонасида ўқув семинари ўтказилди.
Ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 668-сон қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Инспекциянинг темир йўл транспорти субъектларининг юк ва йўловчи ташишда ҳаракатдаги темир йўл таркиби, техник воситалари, жиҳозлари ва инфратузилмаси объектларини ишчи ҳолатда сақлаш, эксплуатация қилиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиши ва бошқа функциялари тўғрисида тушунтириш берилди.
Ахборот хизмати