Қўнғиротда ўқув семинари ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикаси темир йўл транспортида назорат ҳудудий бўлими томонидан Қўнғирот туманида жойлашган шахобча темир йўлларига эга МЧЖ шаклидаги “ҚЎНҒИРОТ СОДА ЗАВОДИ” қўшма корхонасида ўқув семинари ўтказилди.

Семинарида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 668-сон қарори ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган “Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” мазмун-моҳияти тушунтирилди.

2026 йил 1 январдан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларидан фойдаланиш тақиқланиши юзасидан тушунтириш берилди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати