Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказилди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани, Равот МФЙ аҳолиси томонидан Шаҳрисабз шаҳри-Равот МФЙ йўналишига жамоат транспортини йўлга қўйиш ва йўл кира нархини тушириш юзасидан кўплаб мурожаатлар тушганлиги сабабли маҳаллий аҳоли вакиллари учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи ўринбосари J.Radjabov, вилоят Транспорт бошқармаси, тумани ИИБ ва ЙҲХ бўлинмаси раҳбарлари иштирок этишди. Аҳолидан тушган мурожаатлар, муаммо ва таклифлар масъулларнинг ваколати доирасида кўриб чиқилди ва тушунтиришлар берилди.

Жумладан, инспекция ходимлари йўл кира нархининг асоссиз ошрилиши юзасидан мунтазам равишда назорат ва профилактик тадбирлар олиб борилаётганини ва бу жараён мунтазам давом этишини тушунтиришди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати