Профилактика ишлари режа асосида давом этмоқда

Транспорт назорати инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий темир йўл бўлими бош инспекторлари томонидан Қўнғирот минтақавий темир йўл узели тасарруфидаги корхоналар ва идоравий шахобча темир йўлларига эга тадбиркорлик субъектларида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Беруний станциясида ўтказилган тадбирда сигналлаштириш ва алоқа хўжалиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Семинарда узел ҳудудида 2024 йил январь ойида ҳаракат хавфсизлигида йўл қўйилган нуқсонли ишлар сабаблари муҳокама қилинди ва мазкур ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тавсиялар берилди.

 

 

Ахборот хизмати.