Профилактик тадбирлар режа асосида давом этмоқда
“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг марказий аппарати ва филиаллари инспекторлари иштирокида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли Когон темир йўл станциясидаги профилактик тадбирда станция бошлиғи, навбатчиси, поезд тузувчиси, сигналчилар иштирок этишди. Бухоро филиалининг ташишлар хўжалиги бўйича бош инспектори А.Низомов иштирокчиларнинг ҳар бирига станциянинг бошқарув пульт таблосидаги “СЦБ” қурилмасининг носоз ҳолатида, яъни стрелкали ўтказгичларнинг бошқарув пульт таблосидан бошқаруви йўқолганда, бошқарув пульт таблосида темир йўлларнинг ёлғондан банд ёки бўш бўлиб қолганида ва бошқа ҳолатларда поездларни хавфсиз қабул қилиб жўнатиш манёвр ишларини олиб боришда норматив ҳужжатлар талабларидан келиб чиқиб, қандай амалга оширилиши амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, поездлар хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга қаратилган ДУ-3, ДУ-46, ДУ-47, ДУ-50, ДУ-55, ДУ-57, ДУ-58, ДУ-60, ДУ-61, ДУ-64, ДУ-52, ВУ-14, ПУ-80а каби техник ҳужжатлар юритилиши батафсил тўхталиб, йўл қўйилган камчиликлар такрорланмаслиги учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тушунтирилди.
Бухоро вилоятида 2020 йил 27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси ўта кучли шамол (25-35 м/с) кузатилганлиги туфайли асосий эътибор ҳаракат таркибининг қочишига йўл қўймасликка қаратилган чора тадбирлар ижросини таъминлаш, вагонларни тормоз бошмоқлари билан қотирилиши, техник ҳолати, тормоз бошмоқларига клеймо қўйилиши ва уларнинг сақланишига қаратилди. Профилактик ишлар давомида аниқланган камчиликлар жойида бартараф қилиниб, камчиликлар мазмун моҳияти ва такрорланмаслиги бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Когон темир йўл станциясидан Қоровулбозор темир йўл станциясига шахобча йўлида газоконденсат хавфли юки вагонга ортиб жўнатилиши инобатга олиниб ушбу хавфли юкни ташиш учун қабул қилиш ва ҳаракат таркибини юк ортишга тайёрлаш (штемпелларнинг мавжудлиги, юк ҳужжатларининг тайёрланиши, жавобгар шахслар, юк ортиш бўйича техник шартлар) ва хавфли юк ортилган вагонларга махсус трафаретларни ўрнатилганлиги катта юк қабул қилиб топширувчи Г.Хасанова ва катта юк хазиначиси Г.Холназаровалар иштирокида ўрганилиб, керакли кўрсатмалар берилди.
Мазкур профилактик тадбир станцияда поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнаши тайин.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати