Пресс-тур
Наманган вилоятида ташкил этилган пресс-турда ОАВ ходимлари инспекторлар томонидан ташишлар фаолияти билан ноқонуний шуғулланаётган ҳайдовчиларга қарши олиб борилаёган рейд ва профилактик тадбирлари жараёнларига гувоҳ бўлишди.
Шунингдек, оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда белгиланган меъёрларга амал қилинишини назорат қилиш мақсадида ўрнатилган кўчма тарозилар фаолияти, ишлаш тартиби, қоидабузарларга белгиланган жазо турлари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.
Транспорт назорати инспекцияси, Автомобиль йўллари қўмитаси ва ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилаёган рейд тадбирлари мақсад-моҳияти, белгиланган меъёрлардан ортиқ юк билан ҳаракатланаётган юк автомобилларининг йўллар сифатига салбий таъсири тушунтирилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати