Пойтахт кўчалари бўйлаб пресс-тур ташкил этилди

"Автомобилсиз кун" акцияси доирасида, Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Тошкент шаҳар бўлими, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Тошкент Давлат Транспорт университети талабалари ҳамда ОАВ ходимлари ҳамкорлигида пойтахт кўчалари бўйлаб "Пресс Тур" ташкил этилди.

Масъул ходимлар кундалик қатновларда шахсий автомобилларда эмас балки жамоат транспортидан кенг фойдалаган ҳолда ҳаракатланиш мақсадга мувофиқ эканлиги ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш омиллари ва шу каби ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳақида батафсил маълумот беришди.

Шунингдек, барча иштирокчилар ва ОАВ ходимлари «Эркин» ЙПХ масканида фаолият олиб бораётган Транспорт назорати инспекцияси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг қўшма рейд тадбирлари гувоҳига айланишди. Назорат тадбирлари давомида каботаж ташувларини - яъни хорижий ташувчиларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларида йўловчилар ва юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида ташишни олдини олиш, юк автомобилларининг вазн ва ҳажм параметрларига риоя қилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумотга эга бўлишди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати