Полша давлатига хизмат сафари бошланди

Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов бошчилигидаги делегация Полша давлатига хизмат сафари билан етиб борди. Ўзбекистондан ташриф буюрган меҳмонларни Ўзбекистон Республикасининг Полша Республикасидаги элчихонаси вакиллари, “Инфолаб Нарлоч” кузатув аъзолари Варшава аэрапортида кутиб олишди. Томонлар мазкур учрашувда ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда хизмат сафари давомида амалга ошириладиган ишларни келишиб олишди.

Инспекция ходимлари сафар давомида “Инфолаб Нарлоч” компанияси томонидан ишлаб чиқиладиган тахографлардан маълумотларни кўчириб олиш қурилмалари (кардридерлар) ва маълумотларни сақлаш ҳамда мониторинг қилиш ахборот тизими «Тачоспеэд» иш фаолияти билан яқиндан танишиш ва тизим имкониятларини мамлакатимизда қўллаш мақсадида пухта ўзлаштиришни мақсад қилишган.

Шунингдек, Полшанинг транспорт воситаларида тахографларни бевосита текшириш билан шуғулланувчи инспекция вакиллари билан самарали ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати