Ўзбекистон локомотив депосида муһім масалалар муҳокама қилинди
Транспорт назорати инспекцияси Темир йўл транспорти ва метрополитенда назорат бошқармаси ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими ходимлари томонидан "Ўзбекистон локомотив депоси"да депо раҳбарияти, машинистлар, машинист ёрдамчилари, инструктор мураббийлар билан "Ҳаракат хавфсизлиги" кунида темир йўл кесишмаларида поэздлар ва автомобилларнинг тўқнашувларни олдини олиш ва темир йўл кесишмаларини тубдан ислоҳ қилиш мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда 2023 йилда темир йўлларда 98 маротаба ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларга йўл қўйилгани ва шулардан 35 таси ишдаги ҳодисалар сифатида, 63 таси ишдаги алоҳида ҳодисалар сифатида таснифланган.
2024 йил 22 май куни Тошкент юк станциясида тартибга солинмаган темир йўл кесишмасида юк поэзди ва юк автомобилининг тўқнашуви сабаблари муҳокама қилинди.
Ушбу тўқнашувни машинист ва машинист ёрдамчиси олдини олиши мумкинлиги ва бунда қандай ҳаракат қилиши лозимлиги тушунтирилди.
Шунингдек, жорий йил 29 май санасида «Тўқимачи» станциясига туташган шахобча йўлида манёвр тепловози "Кинг Лонг" русумли автобус билан тўқнашув содир этилгани ва ушбу ҳолат вужудга келиш сабаблари таҳлил қилинди ҳамда такрорланмаслиги учун тавсиялар берилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати