Қонунчилик ҳужжатларида қандай ўзгаришлар мавжуд?
Мунтазам равишда ташкил этиб келинаётган маърифат соатларнинг навбатдагисида инспекция томонидан ишлаб чиқилган 3 та техник регламент бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳанинг мазмун моҳияти тушунтирилди. Шунингдек, ушбу техник регламентлар тасдиқлангач, кутилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Лойиҳаларнинг мақсади - инсон ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахслар, давлатнинг мол-мулкини ҳимоялаш, атроф муҳит, жониворлар ва ўсимликлар ҳаёти ёки соғлигини муҳофаза қилиш, шунингдек харидорлар ва истеъмолчиларни (фойдаланувчиларни) унинг вазифаси ва хавфсизлигига нисбатан адашишига олиб келувчи ҳаракатлардан огоҳлантириш мақсадида, ҳаракатдаги темир йўл состави ва унинг таркибий қисмлари, темир йўл инфратузилмаси ва унинг таркибий қисмлари ҳамда элементлари хавфсизлигига лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва модернизация қилишда қўйиладиган ягона мажбурий талабларни белгилашдан иборат.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларнинг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2021 йил 24 февралдаги 2-мҳ-сон буйруғи ва мазкур ҳужжат мазмун моҳияти ходимларга тушунтирилди. Ишлаб чиқиладиган НҲҲ лойиҳалари мазкур буйруқ талабаларидан келиб чиқиб коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш лозимлиги таъкидланди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати