Ободонлаштириш ишларида ҳар биримиз масъулмиз
Бугун эрта тонгдан “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашарида Транспорт назорати инспекцияси марказий аппарати ва барча ҳудудий бўлим ходимлари ўз ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириб, фаол иштирок этишмоқда.
Наврўз байрами ҳамда муборак Рамазон ойида ташкил этилган ушбу эзгу тадбирда ходимлар уюшқоқлик билан бино ва унга туташ ҳудудлар, кўчалар ва теварак-атрофни тозалаб, тартибга келтиришмоқда.
Дарахтлар оқланди, гулзорлар ҳам янгича қиёфа касб этди. Мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиб ҳар бир ҳудуд ободонлаштирилмоқда.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати