ОАВ вакиллари Қуюв-маханика заводи фаолияти билан танишишди
Транспорт назорати инспекцияси томонидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан ҳамкорликда Қуюв-механика заводида ОАВ вакиллари, блогер ва кенг жамоатчилик учун Пресс-тур ташкил этилди.
Унда ОАВ ходимлари темир йўллар эксплуататсияси ва ҳаракат таркибида ишлатиладиган барча турдаги эҳтиёт қисмлар қуйиладиган завод тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлишди.
Мазкур заводда турли хилдаги металлоконструксиялар, темир йўл изларини таъмирлаш ва йўловчи вагонлар учун эҳтиёт қисмлар, қишлоқ ва сув хўжалиги буюртмалари асосида асбоб-ускуналар ҳамда ностандарт иншоот ва қурилмалар тайёрлаш натижасида 400 турдан ортиқ эҳтиёт қисмлар маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати: - янги юк вагон қуриш - 1200 дона; - юк вагон таъмирлаш - 1500 дона; - қуйма деталлар ишлаб чиқариш: – 10 000 тн. чўян; – 15 000 тн. пўлат; – 500 тн. рангли металлар. - металл конструксиялар ва ностандарт ускуналар - 600 тн.
Шунингдек, Транспорт назорати инспекцияси Темир йўл транспортида назорат бошқармаси инспекторлари томонидан назорат ва профилактик тадбирлар ўтказиш тартиби, вагон ва локомотивларни текшириш жараёнларига гувоҳ бўлишди.
Тадбир давомида иштирокчилар Инспексия бошлиғи Жамшид Каримов ва Қуюв-механика заводи раҳбари Хуснутдин Хасиловдан ўзларини қизиқтирган асволларига жавоб олишди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати