Қўнғирот локомотив депосида семинар
Инспекциянинг Оролбўйи филиали ходимлари томонидан темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминланиши устидан назорат тадбирлари билан биргаликда профилактик ишлар ҳам давом эттирилмоқда. Июнь ойи давомида филиал ходимлари томонидан 55 та профилактик тадбирлар ўтказилди. Унда жами 270 нафардан зиёд темирйўлчилар билим ва малакаларини мустаҳкамлаб олишди.
Қўнғирот локомотив депосида ўтган семинарда дастлаб 2021 йилнинг ортда қолган даврида қайд этилган ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги нуқсон ҳолатлари ва уларни келтириб чиқарган сабаблар таҳлил қилинди. Нуқсон ҳолатларга йўл қўймаслик, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан тавсиялар берилди. Локомотивларни техник кўрикдан қабул килиш ва локомотивнинг эксплуатация давомида барча параметрларини назорат килиш юзасидан ҳам йиғилганларга тушунтириш берилди. Шунингдек, локомотив хўжалиги бўйича норматив ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва амалиётда қўллаш бўйича тавсиялар берилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати