Назорат тадбирлари ўтказилмоқда
Йўловчиларга хавфсиз ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, йўловчи ташувларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль транспортида назорат Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими томонидан Термиз шаҳрида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Рейд тадбирлари давомида лицензиясиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати