Назорат рейд тадбирлари давом etmoqda
Транспорт назорат инспексияси Автомобил транспортида назорат Андижон вилоят ҳудудий бўлими, Андижон вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси ЙҲХБ билан ҳамкорликда Балиқчи тумани ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги 4Р-112 "Фарғона ҳалқа йўли" автомобил йўлининг 101 км қисмида жойлашган махсус пунктда транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш юзасидан назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Мазкур ҳудудда транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрлари ўлчовини амалга ошириш учун махсус ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, узлуксиз равишда фаолият юритмоқда.
Назорат тадбири давомида белгиланган меъёрдан ортиқча юк билан ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, бу каби ҳолатларни олдини олиш юзасидан тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати