Назорат - ижтимоий масалаларда энг мақбул ечим
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорат инспекцияси Андижон вилояти бўлими, Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси ва таркибидаги Андижон Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДМ масъуллари иштирокида "Ташаббусли буджет" лойиҳасининг 2024 йил И-мавсуми доирасида ҳудудларда амалга оширилаётган ички йўлларни таъмирлаш объектларида бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олишни белгиланган тартибда амалга ошириш юзасидан пудратчи ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида, буюртмачи хизмати томонидан объектларда қурилиш ишларини бажаришда ва қабул қилишда олиб бориладиган умумий назорати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, сертификатларга мос келмайдиган нуқсонли ҳолатларда далолатномалар расмийлаштириш ва объектда таъмирлаш ишларини таъқиқлаш юзасидан чора-табдирлар амалга оширилиши борасида таъкидлаб ўтилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати