Наманган вилоятида рейд тадбирлари давом этмоқда
Транспорт назорат инспекцияси Автомобиль транспортида назорат Наманган вилояти ҳудудий бўлими ходимлари томонидан рейд ва тарғибот тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбирлар давомида тендер талаб шартларига амал қилмаётган ҳамда ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, ҳайдовчилар ўртасида асоссиз равишда йўл ҳаққини оширмасликлари борасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати