Мурожаатлар таҳлили - биринчи ярим йиллик якуни бўйича

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспексиясида 2024 йил биринчи ярим йиллик якуни бўйича

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан таҳлил

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспексиясига 2024 йил январ-июн ойлари якуни бўйича Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 1785 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 2169 та яъни, 17,7% (384 та) га камайган.

Жорий йилни 6 ойи давомида келиб тушган 1785 та мурожаатни таҳлилга эътибор қиладиган бўлсак:

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали 1085 та;
  • почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 599 та;
  • ишонч телефони орқали 76 та (13 таси сайёр қабул, 63 таси ишонч телефони орқали);
  • Транспорт назорати инспексияси веб-сайти орқали 12 та;
  • тадбиркор қабулхонаси (ҳттпс://кб-бусинесс.гов.уз) орқали 8 та;
  • Экспертчилар маркази орқали5 та мурожаатлар келиб тушган.

         Андижон вилоятида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (98/50)
38 тага, Қашқадарё вилоятида (103/61) 42 тага, Сирдарё вилоятида (33/13) 20 тага, Сурхондарё вилоятида (75/47) 28 тага, Фарғона вилоятида (195/127) 68 тага, Хоразм вилоятида (144/118) 26 тага ошганлигини кўришимиз мумкин.

         Бу масалада раҳбарнинг буйруғи асосида жавобгар этиб бириктирилган марказий аппарат масъуллари ва  жойлардаги раҳбарлар қанақанги чора- тадбирларни режалаштирмоқда? 

         Транспорт назорат инспексияси соҳавий йўналишлари бўйича таҳлилларга қарайдиган бўлсак:

         - Автомобил ва сув транспорти назорат бошқармасига – 1649 та;

         - Йўл қурилиш ишларини назорат қилиш бошқармасига – 130 та;

         - Темир йўл транспорти ва метрополитен назорати бошқармасига – 6 та мурожаатлар келиб тушган.

Инспексияга келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра:

648 таси тўлиқ қаноатлантирилган;

934 тасига тушунтириш берилган;

116 тасига тегишлилиги бўйича юборилган;

26 таси кўриб чиқилиши тугатилган;

9 таси кўрмасдан қолдирилган ёки аноним бўлган;

Айни вақтда 52 таси ўрганиш жараёнида.

         Жумладан, бу рақамларни вилоятлар ва соҳавий йўналишлар кесимидаги таҳлилга қарайдиган бўлсак, Автомобил ва сув транспорти назорат бошқармаси соҳасига доир жами – 1649 та (92,3 %) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шулардан;

         - йўлкира масаласи556 та, (Тошкент вилояти – 106 та, Фарғона – 79 та, Андижон – 72 та, Қорақалпоғистон Р. – 64 та, Наманган – 49 та, Бухоро – 43 та, Қашқадарё – 34 та ва қолганлари 20 тадан кам бўлганлар);

         - Ноқонуний йўловчи ташиш ва ҳаракат жадвалига риоя этмаслик масаласи - 475 та, (Қорақалпоғистон Р. – 116 та, Тошкент вилояти – 74 та, Фарғона – 65 та, Хоразм – 61 та, Самарқанд – 33 та, Бухоро – 29 та, Жиззах – 25 та ва қолганлари 15 тадан кам бўлганлар);

         - рейд тадбирлари масаласи - 125 та (Қорақалпоғистон Р. – 45 та, Тошкент вилояти – 39 та, Фарғона – 9 та, Наманган – 9 та, Тошкент шаҳар – 7 та ва қолганлари 5 тадан кам бўлганлар);

         - ходимларни хатти-ҳаракатлари масаласи107 та (Хоразм – 17 та, Самарқанд – 17 та, Фарғона – 16 та, Тошкент вилояти – 13 та, Наманган – 10 та, Андижон – 7 та, Тошкент ш. – 6 та, Бухоро – 5 та, Қашқадарё – 5 та ва қолганлари 4 тадан кам бўлганлар);

         - бошқа масалалар юзасидан – 386 тани, яъни 21,6 %  ташкил этади. 

         Йўл қурилиш ишларини назорат қилиш бошқармаси соҳавий йўналишига тегишли бўлган мурожаатлар жами – 130 та (7,3 %) бўлиб;

         - йўл қазиш ишлари масаласида30 та, (Тошкент, Самарқанд вилоятлари – 4 тадан, Тошкент шаҳар, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё вилоятларида – 3 тадан, Андижон, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида – 2 тадан);

         - кўприклар ҳолати юзасидан 3 та, (Тошкент шаҳар, Жиззах ва Хоразм вилоятларидан – биттадан);

         - сунъий нотекисликлар масаласида – 23 та, (Тошкент вилоятида – 10 та, Тошкент  шаҳар – 5 та, Самарқанд – 3 тадан, Наманган – 2 та ва қолганлари биттадан);

         - йўл таъмирлаш ва бошқа масалалар – 73 та (Тошкент – 19 та, Тошкент шаҳар – 15 та, Самарқанд – 10 та, Наманган – 7 та, Навоий – 5 та, Сурхондарё  ва Қашқадарё  вилоятларида – 4 тадан ва қолганларида
2 тадан)ни ташкил этади.

Бу масалада марказий аппарат масъуллари ва  жойлардаги раҳбарлар қанақанги тадбирларни режалаштирмоқда? 

Инспексияга 2024 йил июн ойи давомида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 228 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 286 та яъни, 20,2%
(58 та) га камайган.

Жорий йилни июн ойи давомида келиб тушган 228 та мурожаатни таҳлили бўйича:

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали 163 та;
  • почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 51 та;
  • ишонч телефони орқали 7 та (1 таси сайёр қабул, 6 таси ишонч телефони орқали);
  • Транспорт назорати инспексияси веб-сайти орқали 2 та;
  • Экспертчилар маркази орқали5 та мурожаатлар келиб тушган.
  • Автомобил ва сув транспорти назорат бошқармасига – 211 та;
  • Йўл қурилиш ишларини назорат қилиш бошқармасига – 14 та;
  • Темир йўл транспорти ва метрополитен назорати бошқармасига – 3 та мурожаатлар келиб тушган.

т/р

 Вилоятлар номи

2024-йил

2023-йил

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

43

46

2.

Андижон вилояти  

9

11

3.

Бухоро вилояти  

15

16

4.

Жиззах вилояти  

12

11

5.

Қашқадарё вилояти  

16

18

6.

Навоий вилояти  

9

10

7.

Наманган вилояти  

11

12

8.

Самарқанд вилояти  

15

12

9.

Сирдарё вилояти  

5

4

10.

Сурхондарё вилояти  

14

13

11.

Тошкент вилояти  

26

53

12.

Фарғона вилояти

25

29

13.

Хоразм вилояти  

17

26

14.     

Тошкент шаҳри

11

25

ж а м и 

228

286

            Транспорт назорат инспексияси соҳавий йўналишлари бўйича таҳлилларга қарайдиган бўлсак:

Инспексияга келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра:

79 таси тўлиқ қаноатлантирилган;

76 тасига тушунтириш берилган;

15 тасига тегишлилиги бўйича юборилган;

4 таси кўриб чиқилиши тугатилган;

2 таси кўрмасдан қолдирилган ёки аноним бўлган;

Айни вақтда 52 таси ўрганиш жараёнида.

Транспорт назорати инспексияси раҳбарияти томонидан 2024 йил
1-ярим йиллик учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан, кўтарилган масалаларни жойида ўрганиб чиқиш бўйича сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан тасдиқланган жадвалга асосан Андижон ва Хоразм вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилди. 

Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 10 та  мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёни ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ҳудудий бўлинмалар масъуллари томонидан ижроси таъминланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан, Транспорт назорат инспексиясининг ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари томонидан 2024 йил 1-ярим йиллик давомида Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр шахсий қабул қилиш бўйича тасдиқланган режа-жадвалга асосан қуйидаги ҳудудий бўлинма раҳбарлари томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилди.

Тошкент вилояти – 1 та

Сурхондарё вилояти – 2 та

Самарқанд вилояти – 5 та,

Қорақалпоғистон Республикаси – 3 та,

Бухоро вилояти – 1 та

Андижон вилояти – 1 та.

Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 13 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг ижросини ташкил этиш бўйича йиғилиш баёнлари ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ҳудудий давлат инспекторлари томонидан ижроси таъминланган.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати