Мурожаатлар таҳлили - 2023 йил якуни бўйича
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорат инспексиясида
2023 йил 4-чорак ҳамда йил якуни бўйича Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан таҳлил
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорат инспексиясига 2023 йил 4-чорак ҳамда йил якуни бўйича Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 1248 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу кўрсаткич 2022-йилнинг шу даврига нисбатан 56,5% га ошган (2022-йил давомида 543 та мурожаат келиб тушган).
Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали
713 та, Почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 312 та, Ишонч телефони орқали, 140 та (41 таси сайёр қабул, 99 таси ишонч телефони орқали), Транспорт назорат инспексияси (“Ўзйўлинспексия”) веб-сайти орқали 71 та, тадбиркор қабулхонаси (https://kb-business.gov.uz) орқали 2 та, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги орқали 10 та мурожаатлар келиб тушган.
Транспорт назорат инспексияси йўналишлари бўйича қуйидагилар:
- Автомобил ва сув транспортида назорат бошқармасига – 498 та, (аввалги даврда хисобот юритилмаганлиги маълум қилинди) 4-ойлик;
- Йўл қурилиш ишларини назорат қилиш бошқармасига – 568 та, 1 йиллик;
- Темир йўл транспорти ва метрополитен назорати бошқармасига - 182 та,
1 йиллик;
Транспорт назорат инспексиясига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра:
Қаноатлантирилди – 201 та;
Тушунтириш берилди – 716 та;
Тегишлилиги бўйича юборилди – 262 та;
Кўриб чиқиш тугатилди – 20 та;
Кўрмасдан қолдирилди ёки аноним – 3 та;
Ўрганиш жараёнида – 46 та.
Транспорт назорат инспексиясига келиб тушаётган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларни кўриб чиқиш тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси, хусусан “Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби”га кўра мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ҳолатлари кечиктирилаётганлиги, келиб тушган мурожаат бўйича расмийлаштирилган хат-ҳужжатларни белгиланган ижро муддатнинг охирги кунида тизимга бириктирилиши муоммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Жумладан, Йўл қурилиш ишларини назорат қилиш давлат инспекторлари томонидан (Бухоро, Сурхондарё, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри) белгиланган ижро муддаитнинг охирги кунида мурожаатларни кўриб чиқилаётганлиги натижасида мурожаатчиларга ва ижро орқали мурожаатларни ёпишда кечикишга олиб келмоқда.
Шунингдек, Транспорт назорат инспексиясига келиб тушган мурожаатларни Давлат инспекторлари томонидан совуққонлик ва беэътиборлик билан кўриб чиқиш натижасида муддатидан кечикиш ҳолатлари ҳам юзасига келмоқда.
Масалан: Йўл қурилиш ишларини назорат қилиш давлат инспекторлари Сурхондарё вилояти - 9 кунга (01.12.23-йил келиб тушган, П-271-сон,
24.12.23-йил М-521-сон жавоб хат), Фарғона вилояти – 15 кунга (21.11.2023-йил О-38-сон, 20.12.2023-йил М-470-сон жавоб хат), Самарқанд вилояти – 2 кунга (29.11.2023 йил келиб тушган, П-266-сон, 16.12.2023 йил М-443-сон жавоб хат), Тошкент шаҳри – 4 кунга (27.11.2023-йил келиб тушган, П-246-сон, 16.12.2023-йил М-442-сон жавоб хат)
Бундан ташқари, Транспорт назорат инспексиясига келиб тушган мурожаатларни Давлат инспекторлари томонидан совуққонлик ва беэътиборлик билан кўриб чиқиш натижасида мурожаатлар тароран келиши кўпайган.
Масалан: Автомобил ва сув транспортида назорат Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри, Адолат МФЙ, 9-м-р, 29-уй, 17-хонадонда яшовчи “ХАЙРЛИ САФАР” МЧЖ раҳбари А.А.Сматуллаев томонидан “Лицензиясиз фаолият олиб бораётганлар устидан норозилиги” бўйича 5 маротаба; Шу ўринда, мазкур такрорий мурожаатлар орқасидан Транспорт прокуратурасига раҳбарият чақиртирилган.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри, Саховат МФЙ, Рамазонова кўчаси,
4-уйда яшовчи фуқаро К.Апкаримов томонидан “Космос маҳалласи олдида дамас таксилари лицензиясиз фаолият олиб бораётганлиги ҳамда кечки пайт жанжал бўлиши натижасида аҳоли тинчлиги бузилаётганлиги” бўйича 4 маротаба;
Тошкент шаҳри Юнусобод тумани, Чинобод МФЙ, Тузел-2, 9-уй,
10-хонадонда яшовчи Д.С.Максудов томонидан “лицензиясиз фаолият олиб бораётганлиги натижасида инспекторлар томонидан қўлланилган жаримадан норози”лиги бўйича 4 маротаба,
Йўл қурилиш ишларини назорат қилиш йўналишига оид Тошкент вилояти Бўка тумани “Ачамайли” МФЙ, Зиёли кўчаси, 6-уйда яшовчи фуқаро М.Турдибоев томонидан сунъий тўсиқларни олиб ташлаш бўйича 3 маротаба мурожаатлар юборган.
Шу билан бирга, автомобил ва сув транспортида назорат йўналиши бўйича Андижан вилояти ҳудудий бўлими давлат инспекторлари устидан коррупсия аломатлари мавжудлиги юзасидан хизмат текшируви ўтказилган. Текширув натижаси бўйича 4 нафар давлат инспекторларига нисбатан “Ҳайфсан” интизомий тасъсир чораси қўлланилган ва ходиса билан боғлиқ ҳужжатлар Фарғона транспорт прокуратурасига юборилган.
Транспорт назорат инспексияси томонидан 2023-йил учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан, сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан вилоятларда сайёр қабул ўтказилиши режалаштирилган.
Транспорт назорат инспексияси раҳбарияти томонидан 2023 йил учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддасига асосан, кўтарилган масалаларни жойида ўрганиб чиқиш бўйича сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан тасдиқланган жадвалга асосан қуйидаги вилоятларда сайёр қабуллар ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси – 10 та мурожаат қабул қилинган,
Хоразм вилояти – 3 та мурожаат қабул қилинган,
Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 13 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёнлари ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ҳудудий давлат инспекторлари томонидан ижроси таъминланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан, Транспорт назорат инспексиясининг ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари томонидан
2023 йил давомида Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр шахсий қабул қилиш бўйича тасдиқланган режа-жадвалга асосан қуйидаги ҳудудий бўлинма раҳбарлари томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилди.
Фарғона вилояти – 4 та
Самарқанд вилояти – 4 та
Сирдарё вилояти – 1 та,
Қашқадарё вилояти – 4 та
Тошкент вилояти- 3 та
Бухоро вилояти – 2 та
Навоий вилояти – 2 та
Андижон вилояти – 2 та
Сурхондарё вилояти – 4 та
Жиззах вилояти – 1 та
Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 27 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёнлари ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ҳудудий давлат инспекторлари томонидан ижроси таъминланган.
Шу билан бирга, Транспорт назорат инспексияси раҳбарияти ҳамда ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари томонидан 2023 йил 4-чорак давомида Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр шахсий қабул қилиш бўйича тасдиқланган режа-жадвалга асосан, жорий йилнинг декабр ойида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри сайёр қабул ўтказилиши режалаштирилган бўлсада, бўлим томонидан жойларда сайёр қабул ўтказилмади.
Транспорт назорат инспексиясига келиб тушган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” қонун талаблари асосида кўриб чиқилиши, мурожаат муаллифларига хатлар юборилиши, буюртмачи, ҳокимликлар ва сектор раҳбарларига мурожаат мазмунидан келиб чиққан ҳолда таклифлар киритилиши, юқори турувчи органларга белгиланган муддатларда ҳисоботлар тақдим этилиши ҳамда Транспорт назорат инспексияси веб-сайтига мурожаатлар бўйича маълумотлар киритилиши тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати