Мурожаатлар таҳлили - 1 чорак якуни бўйича

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясида 2024 йил 1-чорак давомида

Жисмоний ва юридик шахсларнинг келиб тушган мурожаатлари юзасидан таҳлил.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясига 2024 йил 1 чорагида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 953 та мурожаатлар келиб тушган.

Чорак давомида келиб тушган 953 та мурожаатни таҳлил қиладиган бўлсак:

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали 579 та;
  • почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри  319 та;
  • ишонч телефони орқали 46 та;
  • Транспорт назорати инспекцияси веб-сайти орқали 5 та;
  • Тадбиркорлар қабулхонаси орқали 4 та мурожаатлар келиб тушган.

Ҳудудлар бўйича энг кўп мурожаат Тошкент вилояти (350) ва Қорақалпоғистон Республикасидан (131)   келиб тушган. 

Транспорт назорат инспекцияси соҳавий йўналишлари бўйича таҳлилларга қарайдиган бўлсак:

  • Автомобил ва сув транспорти назорат бошқармасига – 880 та;
  • Йўл қурилиш ишларини назорат қилиш бошқармасига – 70 та;
  • Темир йўл транспорти ва метрополитен назорати бошқармасига – 3 та мурожаатлар келиб тушган.

Автомобиль транспорти назорати соҳаси мазмунига доир мурожаатлар қуйидагилар:

Йўл кира нархининг ошишига оид – 506 та;

Рейд тадбирлари ўтказишга оид – 243 та;

Лицензиясиз фаолиятга оид – 118 та; 

Бошқа масалалар- 13 та.

Йўл қурилиш назорати соҳасида мазмунига доир мурожаатлар:

Қазиш ишларига оид – 24 та;

Йўл таъмирлашга оид – 22 та;

Сунъий нотекислик - 6 та;

Кўприклар ҳолатига доир – 4 та;

Бошқа масалаларга доир – 14 та мурожаатлар келиб тушган.

Инспекцияга келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра:

290 таси тўлиқ қаноатлантирилган;

478 тасига тушунтириш берилган;

60 тасига тегишлилиги бўйича юборилган;

17 таси кўриб чиқилиши тугатилган;

3 таси кўрмасдан қолдирилган ёки аноним бўлган;

105 таси ўрганиш жараёнида.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан, инспекция бошлиғи ва ҳудудий бўлим раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилган. Андижон, Тошкент, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида ташкил этилган cайёр қабулларда мурожаатчилардан тушган саволларнинг аксарияти жойида ижобий ечим топган бўлса, қолганлари ҳудудий бўлим бошлиқлари назоратига олинган.

Инспекцияга келиб тушган мурожаатлардаги таҳлил қилиниб, кўп учраган муаммоларни бартараф этиш ва такрорий мурожаатлар салмоғини камайтириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, автомобил ва сув транспортида назорат йўналишида инспекторлар томонидан жорий йилнинг дастлабки уч ойида амалдаги қонунчилик мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида 439 та профилактик ва 4097 рейд тадбирлар ўтказилди.  Рейд тадбирлари давомида 34776 та қоидабузар аниқланиб тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва Жиноят ишлари бўйича судларга юборилди.

Йўл қурилиш йўналишидаги 70 та мурожаатда кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш ва қоидабузарликларни баратарф этиш учун Бизнес-омбудсман билан келишган ҳолда 10 та тадбиркорлик субъектида текширишлар амалга оширилди ҳамда 39 та  қоидабузарликлар аниқланди.

Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича  23 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Назорат қилиш ишлари натижасида 1981,06 млн.сўмлик аниқланган сифатсиз бажарилган ишларнинг ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабномалар киритилди.

Бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалардаги қоидабузарликларни бартараф этмаган ҳамда йўл қурилиши объектларида норматив ҳужжатлари талаблари бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосида  5 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди.

Қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар бузилишларига йўл қўйган ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган 2 та тақдимнома киритилди.

Инспекцияга келиб тушган мурожаатлар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” тўғрисидаги қонун талаблари асосида кўриб чиқилиши, мурожаат муаллифларига жавоб хатлар юборилиши, буюртмачи, ҳокимликлар ва сектор раҳбарларига мурожаат мазмунидан келиб чиққан ҳолда таклифлар киритилиши тизимли равишда амалга оширилмоқда.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати