МУРОЖААТ

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги

Транспорт назорати инспексияси бошлиғи

Каримов Жамшид Абдуҳамидовичнинг

инспексия ходимлари ва жамоатчиликка

МУРОЖААТИ

Тараққиётнинг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистон учун коррупсиянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан нақадар хавфли ва энг катта иллатлардан бири эканлиги ҳаммамизга маълум. Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Коррупсияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупсиянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак”, - деб бежизга таъкидламаганлар. Коррупсияга қарши нафақат Ўзбекистон балки бутун дунёда кескин кураш олиб борилмоқда.

Республикамизда ҳар бир амалга оширилаётган ислоҳот “Инсон қадри учун“,  “Давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғоя, изчиллик билан қарор топиб бормоқда. Хусусан, Транспорт назорати  инспексияси ҳам транспорт соҳасида давлат назоратини амалга ошириб келмоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизда инсон ва унинг қадр-қимматини юксалтириш борасида очиқлик ҳамда шаффофликка асосланган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Иқтисодиётда стратегик аҳамиятга эга бўлган транспорт соҳасида ҳар куни минглаб транспорт воситалари ҳамда поездлар ҳаракатланади ва минглаб инсонларни, юкларни ўз манзили томон элтади. Ўз навбатида, Транспорт назорати инспексияси учун ҳам транспортда ташишларда инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш энг бирламчи вазифалардан ҳисобланади. Шу билан бирга, республикамиз ҳудудида яшовчи фуқаролар ҳамда юртимизга ташриф буюраётган чет эллик меҳмонларнинг узоғини яқин қилаётган замонавий, қулай йўловчи поездлар ва транспорт воситаларининг ўз вақтида хавфсизлигини таъминлаш барчамизнинг вазифамиз.

Шунингдек, юкларни ташиш темир йўл ҳамда автомобил транспортининг асосий функсияларидан ҳисобланиб, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарилиши жараёнидан тортиб, уни давом эттириш ва якунлаш ҳамда аҳолининг эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган юкларни манзилига хавфсиз етказишдан иборатдир. Бунда эса инспексиянинг ўз мажбуриятлари бор.

Бу борадаги ишларни самарали ташкил этишда инспексия ходимлари ўз ишини масъулият ва виждонан бажариши муҳим ҳисобланади.  Биламизки, коррупсия шундай иллатки, уни бир ёки икки идоранинг саъй-ҳаракати билан батамом йўқ қилиб бўлмайди. Қачонки, барча фуқароларимиз, жамоатчилик унга қарши биргаликда курашиб, унинг илдизларини йўқ қилишга киришилсагина ижобий натижага эришиш мумкин.

Коррупсия нафақат мамлакатга моддий йўқотиш олиб келади, балки тадбиркорлик ривожига, қонун устуворлигини шакллантиришга тўсқинлик қилади, жамиятда ижтимоий кескинликни, давлат бошқарув органларига ишончсизликни келтириб чиқаради ва натижада ҳалокатли оқибатлар юзага келади.

Инспексиянинг коррупсияга қарши курашиш бўйича Сиёсати, коррупсиявий хавф-хатарларни баҳолаш Услубиёти, манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом, алоқа каналлари орқали коррупсиявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Регламенти, этика ва коррупсияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича, контрагентларни текширишга оид ва ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича Йўриқномалар, Коррупсияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш Услубиёти, коррупсияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича Низом ҳамда коррупсиявий ҳатти-ҳаракатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича Регламенти тасдиқланган ва доимий ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, инспексиянинг 2024 йил 25 апрелдаги тасдиқланган Коррупсиявий хавф-хатарлар Харитаси ҳамда Инспексия марказий аппарати ва ҳудудий филиалларининг коррупсияга қарши курашиш ДАСТУРИ асосида ишлар амалга оширилмоқда.

2024 йилнинг ИИ чорагида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 6-июлдаги ПҚ-5177-сон қарори 11-банди ижроси юзасидан “ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида давлат хизматчиларини мунтазам равишда коррупсияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув курсларда ўқитиш тизимини жорий этилиши муносабати билан инспексиясининг 120 нафар бошқарув ходимларини Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан Коррупсияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш масалалари бўйича 12 соатлик масофавий ўқув курсларда ўқитиш режалаштирилган.

Инспексиянинг 2021 йил 12 апрелдаги “Ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимга ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 97-сон буйруғига мувофиқ Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда эълон қилинган мустақил, очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Инспексияда ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаларига коррупсияга қарши курашиш шартлари бўйича ўзгартиришлар киритилди.

Инспексияда коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида тезкор хабар бериш имконини берувчи алоқа каналлари, махсус ахборот порталлари, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар фаолияти йўлга қўйилган. Жумладан, Инспексиянинг расмий сайти (“узтн.уз”), телеграм канали (“ҳттпс://т.ме/Узтрансназорат”) фаолият юритмоқда.  Коррупсион ҳолатлар ҳақида хабар бериш учун қайта алоқа боти (“ҳттпс://т.ме/антиcорруптион_узтн_бот”) ташкил қилинган. Ўз навбатида, инспексияда коррупсия ҳолатлари ҳақида хабар бериш механизми жорий этилган бўлиб, хабар берган ходимларни рағбатлантириш, уларнинг таъқибга олинмаслиги кафолатланади. 

Порахўрлик жамият барқарорлигининг муҳим асоси бўлган адолатнинг йўқолишига, қонунларни менсимасликка олиб келади. Халқимиз фаровонлиги ва соҳа ривожини истаган ҳар бир ходим ҳамда улар билан муносабатларга киришувчи давлат ташкилоти ва корхоналари, шу билан биргаликда тадбиркорлик субъекти пора олиш ва бериш иллатидан халос бўлиши, бир сўз билан айтганда “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланиши шартдир.

Агарда, мазкур иллат инспексиянинг ходимлари фаолиятида учраса, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга албатта ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек “давлат тизимини ичидан емирадиган, ижтимоий барқарорлик кушандаси бўлган коррупсия балосига қарши, бюрократиянинг ҳар қандай кўринишларига, одамларни менсимаслик,  маҳаллийчилик ва гуруҳбозлик иллатларига қарши барчамиз кескин кураш олиб боришимиз керак”.

Афсуски, баъзи соҳаларда фаолият юритаётган айрим нопок ходимлар ўз мафаатларини кўзлаб, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, ноқонуний ишларга аралашиб қолаётгани ачинарли ҳолатдир. “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади” деган мақол бежиз айтилмаган. Содир этилган ҳар қандай порахўрлик сирлигича қолмайди, албатта ошкор бўлади. Шунинг учун  сизларни огоҳлантириб ўтмоқчиман, ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррардир, буни ҳар бир инспексия ходими бутун вужуди билан ҳис қилиши, кўз олдига болалари, ота-онаси ва ака-укаларини келтириши лозим.

Барчамиз ваколат доирамиздан, хизмат вазифамиздан ҳамда фуқаролик бурчимиздан келиб чиқиб, ҳар бир корхона ва ташкилотларда, шунингдек, туман, шаҳар ва маҳалла ҳудудидан ўтувчи темир йўл ва автомобил йўлларида  ҳаракат хавфсизлигига қаратилган қонунчилик талабларини сўзсиз бажарилишини таъминлашимиз зарур.

Корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 13-сентябрдаги ПҚ-374-сонли асосида ўтказилаётган текширувларда иштирок этаётган Автомобил ва сув транспортида назорат бошқармаси, Темир йўл транспорти ва метрополитенда назорат бошқармаси ҳамда Йўл қурилиш ишларини назорат қилиш бошқармаси бўйича ҳар бир инспекторни мен шундай таърифляган бўлардим – бу оддий ходим эмас, у давлат топшириғи ва манфаатлари бўйича унинг номидан ҳаракат қилувчи шахсдирШунинг учун Транспорт назорати инспексияси ходими деган юксак ҳамда шарафли номга доғ туширмаслик учун ҳалол бўлишимиз, олдимизга қўйилган вазифаларни виждонан, ватанпарварлик туйғусини тўлиқ ҳис этган ҳолда бажаришимиз лозим бўлади. Текширувлар тартибини бузган ходимлар Маъмурий жавобгарлик кодексининг 2412, 2002, 2411-2414, 2416, 2418, 24110 - моддалари ҳамда Жиноят кодексининг 922-моддасига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка торитилишини эсдан чиқармаслик зарур.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги  “Коррупсияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупсияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 829-сон қарорига мувофиқ коррупсияга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳамда коррупсияга оид жиноятлар турлари белгиланган.

коррупсияга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар — Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 611, 1931 ва 1932-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар

коррупсияга оид жиноятлар — Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 167-моддасининг иккинчи қисми «г» банди, 168-моддасининг учинчи қисми «в» банди, 1929 ва 19210, 205, 209 - 214-моддалари, 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиш ҳамда 301-моддасида кўрсатилган жиноятларни ўз ичига олади.

Инспексия ходими юраги, қўли тоза, кўнгли очиқ, ақл ва заковат соҳиби бўлса, у албатта ҳалқ ишончини, эътиборини қозона олади. Шундай экан, инспексиянинг самарали фаолияти учун авваламбор ўзимиз масъул эканлигимизни унутмайлик.

Келинглар, коррупсия ва порахўрликка қарши биргаликда муросасиз кураш олиб борайлик!

 

Мурожаатлар учун ишонч телефон рақами: 71-202-05-01 (452).