Москвада "Транспорт ҳафталиги – 2024"
Учрашувда томонлар автомобиль транспортида юк ва йўловчи ташишда тахографлардан фойдаланиш самарадорлиги бўйича амалий тажриба алмашишди. «Росавтотранс» бош директорининг ўринбосари Олег Толстухин Россия Федерацияси ҳудудида миллий тахография ва АЭТР(Халқаро автомобиль ташишларини амалга оширадиган транспорт воситалари экипажлари иши тўғрисидаги Европа келишуви)дан фойдаланиш тажрибаси билан ўртоқлашди.
Иштирокчилар мамлакатлар ичида автомобиль транспортини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларини, шунингдек, АЭТР келишувига киритилмаган давлатлар билан юк ташишда ҳайдовчилар томонидан меҳнат ва дам олиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш бўйича қатор масалаларни муҳокама қилдилар.
Учрашувда «Росавтотранс» раҳбарияти ва тахограф билан бевосита фаолияти боғлиқ бўлган ходимлари, Транспорт назорати инспекциясидан раҳбар ўринбосари S.Tursunov, мутахассислар Sh.Toshev, A.Ruziyev, «Транспорт илмий-тадқиқот маркази» МЧЖ директори U.Iminov, мазкур марказ мутахассиси A.Turdibekov ва "Рақамли транспорт" маркази ходими U.Ergashevlar иштирок этишди.
Томонлар учрашувнинг ижобий ва самарали натижаларини инобатга олган ҳолда келгусида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олдилар.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати