Манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бермаслик жавобгарликка сабаб  бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонун билан бирга мазкур Қонун ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-210-сон Қарори ва Ўзбекистон Республикасининг 2017-йилдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида" ЎРҚ-419-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2019 йилдаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-5729-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 12-январдаги ПҚ-81-сон қарорининг мазмун-моҳиятлари тушунтириб ўтилди.

Транспорт назорати инспекциясида мазкур қонун ва қарор мазмун моҳиятини инспекция ходимларига етказиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда инспекция марказий аппарати ҳамда барча ҳудудий бўлим ходимлари видеоконференс-алоқа орқали иштирок этишди.

Қонун билан Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни давлат томонидан тартибга солиш, Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ошкор этишга ва манфаатлар тўқнашувини аниқлашга доир чоралар, шунингдек жавобгарлик масалалари қамраб олинган.

Семинарда Қонуннинг ҳар бир моддасига алоҳида тўхталиб, батафсил тушунтириш берилди. Ходимлар томонидан тушган саволларга ҳам асосли жавоблар берилди.

Инспекциянинг ички идоравий ҳужжатларида белгиланган  талабларни “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлаштириш бўйича инспекция бошлиғи раҳбарлигида ишчи гуруҳи ташкил этилган бўлиб, мазкур ишчи гуруҳ томонидан тегишли ҳужжатларни хатловдан ўтказиш белгиланди.

 

Транспорт назорати инспекцияси

Ахборот хизмати