Кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда

Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси, Транспорт назорат инспекцияси Автомобиль транспортида назорат Андижон ҳудудий бўлими ва ИИБ ЖХХ ЙҲХБ билан ҳамкорликда Андижон Хўжаобод тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга А-373 "М39 автоёли Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали Ўш" автомобиль йўлининг 458 км қисмида жойлашган махсус пунктда транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш юзасидан назорат-рейд тадбирлари олиб борилди.

Назорат тадбири давомида  белгиланган меъёрдан ортиқча юк билан ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, бу каби ҳолатларни олдини олиш юзасидан тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати