Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар

         Инспекция бошлиғининг тегишли буйруғи билан “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи корхона ва ташкилотларда ўтказиладиган текширувларни ташкил этиш, ўтказиш, расмийлаштириш, ҳисоботини юритиш, натижаларини таҳлил ва мониторинг қилиш тартибини белгилаш тўғрисида услубий кўрсатмалар” тасдиқланди. Мазкур қўлланмада инспекторларнинг текширишлар ва профилактик тадбирларда нималарга риоя қилишлари, ҳуқуқ, мажбурият ва вазифалари, шунингдек ҳужжатларни расмийлаштиришлари тартиби кўрсатиб ўтилган.

         Инспекция марказий аппарати ва ҳудудий филиалларида меҳнат қонунчилиги талаблари бузилишининг олдини олиш, жумладан ички меҳнат тартиби қоидалари, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш, инспекциянинг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2021 йил 11 январдаги “Транспорт вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг меҳнат интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида инспекция бошлиғининг тегишли буйруғи қабул қилинди. Мазкур буйруқ билан инспекция ходимларининг меҳнат интизомига риоя қилиш бўйича асосий мажбуриятлари тасдиқланди ва барча ходимлар ёзма равишда таништирилди. 

         Инспекцияда коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизими мониторинг қилинди ҳамда 2021 йил I чорак якунига кўра амалга оширилган ишлар ҳисоботи раҳбариятга тақдим этилди. Ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахслар томонидан инспекцияга келиб тушган мурожаатларда ходимларнинг коррупцион ҳатти ҳаракатларга алоқадорлиги юзасидан ариза ва шикоятлар келиб тушмаган.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати