Назорат рейд тадбирлари
Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда ҳаракатланаётган автобус йўловчиларини ўз манзилларига хавфсиз етказиб қўйилишини таъминлаш мақсадида Транспорт назорати инспекцияси томонидан ҳудудларда ИИВ ЙҲХХ билан ҳамкорликда рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Рейд тадбирлари давомида ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига амал қилиш ҳолати, автобусларда тахограф ускуналарининг мавжудлиги ва техник соз ҳолда эканлиги назорат қилинмоқда.
Шунингдек, йўловчи ташувларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилишини ташкил этишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати