Кемаларни техник кўрикдан ўтказиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 августдаги 488-сон “Кемаларни хусусий сектор томонидан техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди (https://mintrans.uz/news/kemalarni-xususiy-sektor-tomonidan-texnik-ko-rikdan-o-tkazish-tartibi-to-g-risida-nizom-tasdiqlandi)

Қарор билан Транспорт назорати инспекциясига:

кемаларни техник кўрикдан ўтказиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларининг имкониятига баҳо бериш ва хулоса тайёрлаш;

тадбиркорлик субъектлари томонидан кемаларни техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш;

техник кўрикдан ўтказилган кемалар тўғрисидаги маълумотларни кема реэстрига киритиб бориш;

тадбиркорлик субъектларининг кемаларни техник кўрикдан ўтказиш ишларини мониторинг қилиш вазифалари белгилаб қўйилди.