Келес шаҳрида ташкил этилган семинар самарали бўлди
Инспекциянинг марказий аппарати ва филиаллари томонидан профилактик тадбирлар мунтазам ташкил этиляпти. Жумладан, Тошкент филиали ходимлари ўзлари фаолият юритадиган ва назорат тадбирларини ўтказадиган ҳудуднинг темир йўл ўтган туманларида семинар машғулотларини манзилли давом эттиришмоқда. Навбатдаги тарғибот тадбири Келес шаҳри 9-умумий ўрта таълим мактабида туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилди.
Тадбирда фуқароларимизни ва поездларни хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, бу борда темир йўлни белгиланмаган жойидан ҳамда бекатда турган поезд вагонлари остидан ёки устидан ўтмаслик, темир йўл атрофида чорва молларини боқмаслик, темир йўл иншоотларидаги техник жиҳоз ва воситаларига шикаст етказмаслик лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, темир йўлларда ҳаракатдаги поездларга осилиш, поездларининг вагон ойналарига тош отиш, рельсларга бегона жисмларни қўйиш оқибатлари ва қонунчиликда белгиланган жавобгарликлар тўғрисида маълум қилинди.
Темир йўл қоидаларини бузиш ҳаёт учун нақадар хавфли экани ҳамда темир йўлларга ўрнатилган электр тармоқларида 27.000 вольт кучланишдаги электр токи мавжудлигини инобатга олган ҳолда бу инсон ҳаёти учун қанчалик хатарли эканлиги тушунтирилиб, сўнгги пайтларда содир бўлган фожиавий салбий ҳолатларга батафсил тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига кўра, темир йўл транспортида содир этилган юқоридаги каби ҳуқуқбузарликлар учун энг кам ойлик иш хақининг йигирмадан бир қисмидан 15 бараваригача миқдорда, шунингдек, мазкур кодексининг 47-моддасига кўра ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслик, шу жумладан, вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши энг кам ойлик иш ҳақининг иккидан бир қисмидан уч баравари миқдорида жарималар белгиланганлигини алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Тадбир сўнгида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди. Темир йўлларда бахтсиз ҳодиса ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида профилактик чора-тадбирларни кучайтириш ва ўқувчиларга мунтазам равишда бу борада эслатиб ўтиш тавсия этилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати