Каботаж ташувларини олдини олиш бўйича

Транспорт назорат инспекцияси Автомобиль транспортида назорат ҳудудий бўлим инспекторлари томонидан хорижий ташувчиларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларида йўловчилар ва юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш - каботаж ташувларини олдини олиш бўйича Республика бўйлаб рейд тадбирлари давом этмоқда.

Рейд тадбирлари давомида аниқланган қоидабузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандларига асосан чоралар кўрилмоқда.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати