Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши ўтказилди
Транспорт назорати инспекцияси ҳузурида Жамоатчилик кенгаши фаолиятини йўлга қўйиш, Кенгаш аъзоларини таништириш, йиллик иш режани тасдиқлаш ва режага асосан мавзу юзасидан муҳокама йиъғилиши бўлиб ўтди.
Кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан инспекция бошлиғининг матбуот котиби-ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ф.Хайриддинов сўзга чиқиб, Транспорт назорати инспекциясининг ташкил этилганлиги, мақоми, вазифалари ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, инспекция ўз фаолиятини жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамнафас олиб боришни мақсад қилганлиги боис, Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ҳам ҳар томонлама қўллаб қувватлашини билдирди. Очиқликни таъминлаш мақсадида жорий йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Инспекция ходимлари 2 та пресс-тадбир (матбуот анжумани ва брифинг), соҳага оид қатор очиқ мулоқот шаклидаги кўрсатувларда иштирок этилгани баён этилди. Инспекция фаолияти расмий саҳифалар, маҳаллий ва хорижий ОАВда кенг ёритилаётганини билдирди. Танқидий таҳлилий материалларга тезкор жавоб бериш тизими ҳам йўлга қўйилганлиги таъкидланди.
Шундан сўнг Жамоатчилик кенгашининг янги таркиби, раиси, раис ўринбосари ва аъзолари таништирилди. Жамоатчилик кенгашининг йиллик режаси лойиҳаси йиғилганларга тақдим этилди ҳамда Жамоатчилик кенгаши томонидан маъқулланди.
Жамоатчилик кенгаши йиғилишида аъзолар ва инспекция ходимлари ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва саволлари билан иштирок этишди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати