Истанбул техника университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ағзам Абдурахмонов, “Тошкент метрополитени” ДУК бошлиғининг илмий-инновацион ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Тошкент давлат транспорт университети проректори Сухроб Норкулов ҳамда Истанбул техника университети раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда транспорт соҳасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, илмий тадқиқот ишларини ҳамкорликда ташкил этиш ва бошқа масалалар бўйича режаларни амалга ошириш келишиб олинди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати