Инспекторларнинг ҳушёрлиги тақиқланган моддалар айланмасини тўхтатиб қолди

Транспорт назорати инспекцияси автомобиль ва сув транспортида назорати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими ходимлари томонидан «Эркин» ЙПХ масканида юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган автомобиль ҳайдовчиларининг амалдаги қонунчилик талабаларига риоя қилишларини назорат қилиш мақсадида рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Навбатдаги рейд тадбирлари давомида «Монза» русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилганда йўловчилардан бирининг ўзини тутиши инспекторларга шубҳа уйғотди ҳамда ИИО ходимларига бу ҳақда хабар берилди. Мазкур ЙПХ постида хизмат олиб бораётган ППХ ходимлари йўловчини холислар иштирокида текширганда ёнидан қора рангли, ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати