Инспекторга пора таклиф қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Навоий вилояти ҳудудий бўлими инспекторлари И.Ҳайдаров ҳамда У.Қодировлар  Кармана туманидаги «Самарқанд» ЙПХ масканида хизмат фаолиятини олиб бораётган вақтида «ФАВ» юк автотранспорт воситаси текшириш учун тўхтатилган.

Инспекторлар томонидан автотранспорт воситаси ҳужжатлари текшириб кўрилганда ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1252-моддаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик мавжуд эканлиги, яъни каботаж ташувларини амалга ошираётгани аниқланган.

Инспектор I.Haydorov аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича тегишли тартибда маъмурий байёнома расмийлаштириш вақтида автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ёнида бўлган (автотранспорт воситаси ва юк унга тегишли эканлигини айтиб ўзини таништирган шахс) инспекторга ушбу маъмурий баённомани расмийлаштирмаслик эвазига 500 минг сўм пул маблағларини таклиф қилган.

Инспектор I.Haydarov томонидан фуқарога ушбу ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 211-моддасида (пора бериш) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик эканлиги тушунтиришига қарамасдан фуқаро юқоридаги ҳаракатларини давом эттириб инспекторнинг хизмат вазифасини олиб боришга тўсқинлик қилган.

Огоҳлантиришга қарамасдан фуқаро юқорида айтиб ўтилган 500 минг пул маблағларини инспектор I.Haydarovga пора тариқасида бераётган вақтида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган тезкор ходимлари ҳамда холислар иштирокида қўлга олинган. Бугунги кунда фуқарога Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 211-моддасига (пора бериш) асосан жиноят иши қўзгатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати