Инспекция ходимлари полшалик ҳамкасблари билан тажриба алмашишмоқада

Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов бошчилигидаги делегация аъзоларининг Полша давлатида уюштирган хизмат сафари самарали давом этмоқда.

Инспекция ходимлари Тичи шаҳрида Полша транспорт инспекцияси, "Инфолаб Нарлоч" компанияни раҳбарияти билан ҳамкорликда ҳайдовчиларни меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилишда тахограф ва кардридерлардан фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар ўтказишди. «Тачоспеэд» дастурий таъминотини ишлаши ҳамда мазкур тизим имкониятлари юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашилди.

Шунингдек, юк автомобилларининг вазн параметрларини ўлчайдиган тарозилар ишлаш тизими билан яқиндан танишишди. Бугун Ўзбекистон ва Полаша давлатлари Транспорт инспекция ходимлари ҳамкорликда назорат тадбирларини ўтказиш юзасидан амалиётда ўзаро тажриба алмашишлари режалаштиришган.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати