Инспекция ходимлари кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқандда

Транспорт назорати инспекцияси ходимлари учун дам олиш кунлари унутилмас лаҳзаларга бой бўлди. Меҳнат жамоасидаги бирдамликни мустаҳкамлаш ва дам олиш имкониятини яратиш мақсадида инспекция раҳбарияти ҳамда касаба уюшмаси ташаббуси билан Самарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳат уюштирилди. Аҳамиятлиси, бу галги саёҳатда ходимларга уларнинг фарзандлари, оила аъзолари ҳам ҳамроҳлик қилишди.

Ходимлар дастлаб Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди. Саёҳат давомида малакали экскурсовод иштирокчиларга ҳар бир иншоотнинг тарихи, меъморчилиги ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берди. Инспекция ходимлари Регистон майдони, Улуғбек расадхонаси, Шоҳи зинда мажмуаси ва Гўри Амир мақбараси каби дунёга машҳур тарихий ёдгорликлар билан яқиндан танишишди.

Иккинчи кун саёҳатчилари замонавий Самарқанднинг чиройли жойларини кўздан кечириб, «Самарқанд Сити» лойиҳаси доирасида барпо этилган янги иншоотлар билан танишишди. Бу каби ташаббуслар мунтазам ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб, жорий йил давомида Хоразм ва Тошкент вилоятларига ҳам саёҳатлар режалаштирилган.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати